ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 28
(1-164)

Боз устига, у сарой ичида, кино лавҳалари каби, ҳар соатда ҳақиқий манзиллар ташкил этилиб, камоли интизом ила, либос алмаштирилган каби, алмоштирмоқда. Ҳатто ҳар бир ҳақиқий лавҳа ичида бошқа кичиккичик манзиллар ижод этилмоқда. Шундай экан, бу коинот ҳам ниҳоясиз ҳакийм, алийм, қодийр бир Сониъни истайди. Чунки бу муҳташам коинот шундай бир саройдирки, ой ва қуёш у саройнинг лампалари, "юлдузлар мумлари, замон эса бир ип, бир йўлдирки, Сониъи Зулжалол ҳар йили бир бошқа оламни унга тизиб кўрсатаётир. У ипга тизган оламнинг ичида мунтазам суратларини уч юз олтмиш хилда янгилаб турибди. Камоли интизон ила алмаштиряпти. Ер юзини бир неъмат дастурхони қилиб, ҳар баҳор мавсумида уч юз минг анвойи маснуъотила уни зийнатлантиряпти. Ҳадсизҳисобсиз анвойи эҳсонотила тўлдираётир. Шундай бир тарзда тўлдираётирки, ғоят аралаш-қуралаш бўлишига қарамай, бир-бирларидан ниҳоят даражада имтиёз ва фарқла айрилаётир. Бошқа жиҳатларни сен бунга қиёс эт... Ахир, шундай бир саройнинг Санъаткорига нисбатан қандай қилиб ғафлатда қолиш мумкин?

Аудио мавжуд эмас