ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 27
(1-164)

"Бир ҳарф котибсиз бўлмас, бир қонун ҳокимсиз бўлмас", дегани каби, биз ҳам бундай деймиз: бир китоб, яъни, ҳар калимасининг ичида кичик қалам билан бир китоб ёзилган, ҳар ҳарфи ичида ингичка қалам билан мунтазам бир қасида ёзилган китобнинг котибсиз вужудга келиши қай даражада маҳол бўлса, худди шунингдек, бу коинотнингда наққошсиз бўлиши ниҳоят даражада маҳоллар устига маҳолдир. Зеро, бу коинот шундай бир китобдирки, ҳар саҳифаси кўп китобларни ўз ичига олади. Ҳатто ҳар калимасининг ичида бир китоб бордир. Ҳар бир ҳарфи ичида бир қасида бордир. Ер юзи - бир саҳифадир. У саҳифа ичида бениҳоя кўп китоблар бор. Бир дарахт бир калимадир. У калима ичида ғоят кўп саҳифалар бордир. Бир мева - бир ҳарф, бир уруғ - бир нуқтадир. Ул нуқтада улкан бир дархтнинг дастури, мундарижаси бор. Худди мана шундай бир китоб, Жалол ва Жамол сифатларига, ниҳоясиз қудрат ва ҳикматга молик бўлган бир Зоти Зулжалолнинг қудрат қаламининг нақши бўла олади. Демак, олам шоҳидлик бериб турибдики, инсонга имон зарурдир. Магарам, залолат уни сархуш этмаган бўлса...

Ҳам дейлик, бир хона устасиз бўлмас. Хусусан, у хориқо санъатлар ила, ажиб нақшлар ила, гарийб зийнатлар ила безатилган, ҳатго ҳар бир тошига бир саройчалик санъат берилган хона бўлса, ҳеч бир ақл бу саройнинг устасиз бунёдга келганини қабул қилолмайди; бу ишлар ғоят моҳир бир санъаткорни талаб қилади.

Аудио мавжуд эмас