ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 26
(1-164)

Хуллас, Ҳашр ва охиратдан киноя ва иборат бўлган бу тамсилий ҳикоя шу ерда тамом бўлди. Энди, тавфиқи Илоҳий ила, олий ҳақиқатлар сари йўл оламиз... Кўриб чиқилган "Ўн икки ҳолат"га муқобил бир "Муқаддима" ила "Ўн икки мутаносид Ҳақйқат"ни баён этамиз.

МУҚАДДИМА

Бу ерда кўпгина ишоратлар орқали бошқа рисолаларда, яъни, "Йигирма иккинчи", "Ун тўққизинчи", "Йигирма олтинчи Сўз"ларда изоҳланган бир неча масалага ишорат этамиз.

БИРИНЧИ ИШОРАТ.

Ҳикоядаги сарсам одамнинг ул амин ҳамроҳидан ташқари яна "Уч Ҳақиқат"и ҳам бор.

Биринчиси - нафси амморам билан қалбимдир.

Иккинчиси - фалсафа шоғирдлари ҳамда Қуръони Ҳакиймнинг талабаларидир.

Учинчиси - уммати Исломийя ва миллати куфрийядир.

Фалсафа шоғирдлари ва миллати куфрийя ва нафси амморанинг энг мудҳиш залолати - Жаноби Ҳақни танимасликларидадир. Ҳикоядаги амин одам:

Аудио мавжуд эмас