ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 38
(1-164)

7-ҳошия. Ҳа, оч бир арслон заиф боласини ўзининг нафсидан устун қўйиб, чангалидаги гўштни ўзи емасдан, боласига илиниши; ёки қорқоқ бир товуқ жўжасини ҳимоя этиш учун ҳатто итга, йўлбарсга ташланиши; ёки бир анжир дарахти ўзи тунг еб, боласи бўлмиш меваларига холис сут етказиб бериши... каби ҳодисалар кўр болмаган ҳар кимсага очиқ-равшан кўрсатадики, улар ниҳоятсиз Рахмли, Карамли ва Шафқатли бўлган бир Зотнинг иродаси ила ҳаракат этаётирлар. Ҳа, наботот ва ҳайвонот каби шуурсиз махлуқларнинг ғоят даражада шууркорона ва ҳакиймона ишларни қилишлари қатъийян шуни кўрсатадики, бу ишларнинг ортида ғоят даражада Алийм ва Ҳакийм бўлган бир Зот бор, Ўша уларни ишлатаётир ва улар ҳам Унинг номи ила ишлаётирлар...

Модомики бу олам Мутасаррифининг бениҳоя бундай бир карами, сўнгсиз бундай бир раҳмати, ниҳоясиз бундай бир жалол ва иззати бор экан, у ниҳоясиз жалол ва иззат адабсизларнинг таъдибини истайди. Бениҳоя карам бениҳоя икром истайди. Сўнгсиз раҳмат ўзига лойиқ эҳсон истайди. Ҳолбуки, бу фоний дунёда ва қисқа умрда уларнинг миллионларча қисмидан денгиздан бир томчи каби фақат бир қисми жойлашади ва кўринади. Демак, у карамга лойиқ ва у раҳматга мувофиқ бир саодат дунёси бўлажакдир. Акс ҳолда, кундузни нур ила тўлдирган қуёшнинг вужудини инкор этган каби қайсарлик билан бу кўринган раҳматнинг вужудинида инкор этиш лозим бўлади. Чунки бир марта яна қайтмаслик шарти билан завол бўлиш шафқатни мусибатга ва муҳаббатни ҳирқатга ва неъматни уқубатга ва ақлни машъум бир қуролга ва лаззатни аламга айлантириш ила раҳмат ҳақиқатининг сўнмоғи лозим бўлади.

Аудио мавжуд эмас