ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 41
(1-164)

Алҳосил, аҳли фалсафа узоқлашишлик ила инкорга кетади. "Ўнинчи Сўз" узоқлашишлик қайси тарафда эканини шу таъбир ила кўрсатади. уларнинг оғизларига бир тарсаки уради.

Ҳа, бу оламни идора этгувчи Зот ниҳоясиз бир ҳикмат ила иш юритаётгани кўринмоқда. Бунга бурҳонми истайсан? Ҳар нарсада маслаҳат ва фойдаларга риоят этмоғи бир бурҳондир. кўрмаяпсанмики, инсондаги бутун аъзода, суяклар ва томирларда, ҳатто танадаги ҳужайраларида ҳар ерида, ҳар қисмида фойдалар ва ҳикматларнинг мавжудлиги, ҳатто баъзи аъзосига бир дарахтнинг қанча мевалари бўлса, ўшанчалик ҳикматлар ва фойдалар илингани кўрсатадики, бу ишлар ниҳоясиз бир ҳикмат қўли ила бажариляпти.

Ҳа, гўзал бир чечакнинг нозик дастурини кичкинагина бир уруғининг ичига жойлаштириши, катта бир дарахтнинг саҳифаи аъмолини, тарихчаи ҳаётини, мундарижаи жиҳозотини кичкинагина бир уруғга маънавий тақдир қалами ила ёзиши ниҳоясиз бир ҳикмат қаламининг ишлаганини кўсатади.

Ҳам ҳар нарсанинг хилқатида ғоят даражада ҳусни санъатнинг мавжудлиги ниҳоят даражада ҳакийм бир Сониънинг нақши эканини кўрсатади. Ҳа, шу кичкинагина инсон бадани ичига бутун коинотнинг мундарижасини, бутун раҳмат хазиналарининг калитларини, бутун исмларининг ойиналарини жойлаштириш ниҳоят даражада бир ҳусни санъат ичра бир ҳикматни кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас