ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 42
(1-164)

Энди ҳеч мумкинмидирки, ундай ижроати рубубийятдаги ҳоким бир ҳикмат ул Рубубийятнинг қанотига илтижо этган ва имон ила итоат қилганларнинг илтифот кўришларини истамасин ва абадий илтифот этмасин?

Ёки адолат ва мезон ила иш юритилганига бурҳонми истайсан? Ҳар нарсага хассос мезонлар ва махсус ўлчовлар ила вужуд берилгани, шакл бичилгани, жойжойига қўйилгани ниҳоясиз бир адолат ва мезон ила иш юритилганини кўрсатади.

Ҳам ҳар ҳақ эгасига истеъдоди нисбатида ҳақининг берилиши, яъни, вужудининг бутун лавозимоти, ҳаётининг давом этмоғи учун бутун жиҳозоти энг муносиб бир тарзда берилиши туганмас бир адолат қўлини кўрсатади.

Ҳам истеъдод лисони ила, эҳтиёжи фитрий забони ила, ночорлик тили ила сўралган ва истанилган ҳар нарсага доимий жавоб берилиши ниҳоят даражада бир адолат ва ҳикматни кўрсатади.

Шундоқ экан, ҳеч мумкинмидирки, бу каби энг кичик бир махлуқнинг энг кичик бир ҳожати учун мададга югурган бир адолат ва ҳикмат инсон каби энг катта бир махлуқнинг бақо каби энг катта ҳожатини беэътибор қолдирсин!

Аудио мавжуд эмас