ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 45
(1-164)

Ер юзидаги наботот ва ҳайвонотнинг қўлларидаги эълоноти Раббонийяга диққат қил, 9-ҳошия маҳосини Рубубийятининг далолатчилари бўлмиш анбиё ва авлиёга қулоқ бер: улар ҳамжиҳат бўлиб Сониъи Зулжалолнинг бенуқсон камолотини хориқо санъатларининг ташҳири ила кўрсатмоқдалар, баён қилмоқдалар. Барчанинг диққат назарини жалб этмоқдалар.

9-ҳошия. Ҳа, суякка ўхшаш қуруқ бир дараҳтнинг учидаги сим каби ингичкагина бир сопга ишланган ғоят нақшинкор, музайян бир чечак ва ғоят санътли ва жилоли бир мева, албатта, ғоят санъатпарвар, муъжизакор ва ҳикматдор бир Сониънинг санъати гўзалликларини шуур эгаларига ўқиттирган бир эълонномадир. Энди, набототга ҳайвонотни ҳам қиёс эт!...

Демак, бу олам Сониъининг жуда муҳим, ҳайратлантиргувчи ва яширин бир камолоти бордир. Бу ҳол хориқо санъатлари ила уларни кўрсатишни истайди.Чунки яширин, қусурсиз камолот тақдирловчи, истеҳсон этгувчи, машаоллоҳ, деб томоша қилгувчиларнинг бошларида намоён бўлишни истайди. Доимий камолот эса, доимий тазоҳур этмакни истайди.

Аудио мавжуд эмас