ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 47
(1-164)

Зеро, қайтмаслик шарти билан заволга маҳкум бўлган бир томошабин заволнинг тасаввури ила муҳаббати адоватга айланади. Ҳайрати ҳақоратга, ҳурмати таҳқирга айланишга мойил бўлади. Чунки худгам инсон билмаган нарсасига душман бўлгани каби, етишолмаган нарсасига ҳам зиддир. Ваҳоланки, ниҳоясиз бир муҳаббат, беҳад бир шавқ ва истеҳсон ила жавоб қайтаришга лойиқ бўлган бир Жамолга қарши зимдан бир адоват, кин ва инкор ила жавоб беради. Хуллас, кофир Аллоҳнинг душмани эканининг сири шундан англашилади.

10-ҳошия. Ҳа, зурубу амсолда ёзилишича, бир дунё гўзали бир замон ўзига мафтун бўлган оддий бир одамни ҳузуридан ҳайдаб юборади. У одам ўзига тасалли бериш учун: "Туф, нақадар хунук", дейди. У гўзалнинг чиройини рад этади.

Ҳам бир замон бир айиқ ниҳоятда мазали бир узум токига яқин келади. узумларни ейиш учун қўл чўзади. Узишга қўли етмайди. Ток сўисига ҳам чиқа олмайди. Кейин ўзига ўзи тасалли бериш учун тилида: "Пуф, сасиқ", дейди ва бир думалаб, орқасига қайтиб кетади.

11-ҳошия. Ойина мисол мавжудотнинг кетмакет заюл ва фаноларила баробар орқаларидан келганларнинг устида ва юзларида айни ҳусн ва жамолнинг жилваси бўлишлиги кўрсатадики, Жамол уларники эмас... Балки у жамоллар бир ҳусни муназзаҳ ва бир Жамоли Муқаддаснинг аломатлари ва ишораларидир.

Аудио мавжуд эмас