ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 46
(1-164)

Бу эса, ўз навбатада, тақдирловчи ва истеҳсон этгувчиларнинг доимо бор бўлишларини истайди. Чунки истеҳсон этгувчи агар боқий бўлмаса, унинг назарида камолотнинг қиймати йўқолади. 10-ҳошия

Ҳам яна, ёруглик Қуёшдан дарак бергани сингари, коинот юзида тизилган ғоятда гўзал ва санъатли, порлоқ ва зийнатли бу мавжудот мислсиз маънавий бир жамолнинг гўзаллигидан дарак беради ва тенгсиз, махфий бир ҳусннинг латоифини ишъор этади. 11-ҳошия Ул муназзаҳ ҳусн ва уд муқаддас жамолнинг жилвасидан исмларда, балки ҳар бир исмда кўп яширин дафиналар бор эканига ишора этади. Хуллас, шу даражада олий, назирсиз, яширин бир жамол ўз гўзалликларини бир ойинада кўришни ва ҳуснининг даражотини ва жамолининиг миқёсларини онгли ва муштоқ бир ойинада мушоҳада этишни истагани каби, бошқаларининг назари ила яна ўзининг севгили жамолига боқиш учун кўринишни ҳам истайди. Демак, икки жиҳатдан ўз жамолига боқишни истайди: биринчидан, ҳар бир бошқа-бошқа рангда бўлган ойиналарда шахсан ўзи мушоҳада этишни; иккинчидан, муштоқ томошабин ва ҳайратли истеҳсончиларнинг нигоҳлари ила мушоҳада этишни истайди. Демак, ҳусн ва жамол кўрмоқни ва кўринмоқни истар. Кўрмоқ ва кўринмоқ эса, муштоқ томошабин ва мутаҳаййир истеҳсончиларниниг вужудини истар. Ҳусн ва жамол абадий ва сармадий бўлгани учун муштоқларнинг доимий вужудларини истар. Чунки доимий бир жамол зойил бир муштоққа рози бўлолмас.

Аудио мавжуд эмас