ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 49
(1-164)

12-ҳошия. Ҳа, минг уч юз йил салтанат сурган ва салтанати давом этаётган ва, айни чоқда, уч юз эллик миллиондан зиёд* раийяти мавжуд бўлган ва ҳар кун бутун раийяти У билан байъатини янгилаётган ва унинг камолотига шаҳодат этаётган ва амрларига камоли итоатла бўйсунаётган ва Ернинг ярми ҳамда башарийятнинг бешдан бири ул Зотнинг сибғи ила сибғаланган бўлса, яъни маънавий ранги ила рангланса ва ул Зот уларнинг маҳбуби қулуби ва мураббии арвоҳи бўлса, албатта, ундайин Зог шу коинотни идора қилиб турган Роббнинг энг буюк бандасидир. Ҳам аксар коинот навълари у Зотнинг биттадан меваи мўъжизасини кўрсатувчи сифатида Унинг вазифасини ва маъмурийятини олқишласа, албатта, У Зог шу коинот Холиқининг энг севгили махлуқидир. Ҳам бутун инсонийятниш бор истеъдоди ила бақо каби бир ҳожатни истайди. Ва бу ҳожат инсонни асфали софилийндан аълойи ъиллиййинга чиқаради. Албатта, у ҳожат энг буюк ҳожатдир ва буюк бир абд умумнинг номидан уни Қозийул Ҳожатдан сўраяжакдир...

* Ҳозирги кунда ер юзида мусулмонлар нуфуси бир милярддан ортиқдир. (Таҳр.)

Энг юксак дуони эшитиб, қабул этмасин!.. Ҳа, масалан, заиф ҳайвонотнинг ва у ҳайвонот болаларининг ризқ ва тарбиялари борасида намоён бўлган лутф ва суҳулати шуни кўрсатадики, бу коинотнинг Молики ниҳоясиз бир раҳмат ила Рубубийят этади.

Аудио мавжуд эмас