ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 51
(1-164)

Чунки убудийяти Унга итоат этган умматининг убудийятини ўз ичига олгани каби, мувофақот сири ила бутун анбиёнинг убудийят сирларини ҳам ўз ичида жамлайди. Ҳам У солати куброни шундай бир Жамоати узмода ўқир, ниёз этарки, гуё бани Одамнинг Ҳазрати Одамдан то асримизгача, балки қиёматгача бутун нуроний ва комил фарзандлари Унга итоаткорлик ила иқтидо этиб, дуосига омин дейдилар. 13-ҳошия

13-ҳошия. Ҳа, муножоти Аҳмадийя (алайҳиссалом) замонидан бугунга қадар бутун умматнинг барча намозлари ва саловатлари унинг дуосига бир омини доимий ва бир иштироки умумийдир. Ҳатто Унга келтирилган ҳар бир саловат ҳам Унингдуосига биттадан оминдир ва умматининг ҳар қайсиси ҳар бир намозининг ичида Унга солат ва салом келтириши, қоматдан сўнг шофиъийларнинг Унга дуо қилиши саодати абадийя хусусида У қилган дуоларга ғоятда қувватли ва умумий бир оминдир. Хуллас, бутун башарнинг фитрати инсонийят лисони ҳолила, бор қуввати ила истаган бақо ва саодати абадийяни навъи башар номидан Зоти Аҳмадийя (алайҳиссалом) истаётир ва башарнинг нуроний қисми Унинг орқасида омин деб турибдилар. Ажабо, ҳеч мумкинмидирки, шу дуо қабулга яқин бўлмасин!

Аудио мавжуд эмас