ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 54
(1-164)

Агар у Нур бўлмаса эди, мавжудот фанойи мутлоққа маҳкум ва қийматсиз, маъносиз, фойдасиз, ғоясиз, чалкаш тасодиф ўйинчоғи бўлган бир ваҳималар зулмати ичида қо лур эди. Хуллас, инсонлар Зоти Аҳмадийяйнинг (алайҳиссалом) дуосига омин деганлари каби, арш ва фарш ва заминдан сурайёга қадар бутун мавжудот Унинг нури билан ифтихор этиб, алоқадорлик кўрсатишларининг сири шундандир. Зотан, убудийяти Аҳмадийянинг (алайҳиссалом) руҳи дуодир. Ҳатто коинотнинг ҳаракати ва хизмати ҳам бир навъ дуодир. Масалан, бир уруғнинг ҳаракати бир дарахт бўлиб чиқиши учун Холиқидан бир навъ дуодир...

Ажабо, бутун бани Одамни орқасига олиб, Ерда туриб, арши Аъзамга юзланиб, қўл кўтариб, навъи башарнинг хулосаи убудийятини жамъи ҳақиқати убудийяти Аҳмадийя (алайҳиссалом) ичинда дуо этаётган бу шарафи навъи инсон ва фарийди кавну замон бўлган Фахри Коинот (алайҳиссалом) нима истаяпти экан, тинглайлик. Қара, ўзи ва уммати учун саодати абадийя истаяпти. Бақо истаяпти. Жаннат истаяпти. Ҳам мавжудот ойиналарида жамолларини кўрсатган бутун Асмои Қудсийяи Илоҳийя ила баробар истаяпти. Кўряпсанки, у Исмлардан шафоат талаб этяпти.

Аудио мавжуд эмас