ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 57
(1-164)

n Олтинчи Ҳақиқат - Боби Ҳашмат ва Сармадийят бўлиб, Жалил ва Боқий исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, қуёшлардан, дарахтлардан тортиб то зарраларга қадар бутун мавжудотни амр тингловчи аскар ҳукмида ўзига итоат эттирган ва идора қилган бир Ҳашмати Рубубийят бу дунё меҳмонхонасида муваққат бир ҳаёт кечиргувчи паришон фонийлар устида тўхталсинда, аммо сармадий, боқий бир доираи ҳашмат ва абадий, олий бир мадори рубубийятни ижод этмасин?! Ҳа, бу коинот мавсумларининг ўзгариб туриши каби, ҳашматли ижроат ва Саййоротнинг тайёрамисол ҳаракатларга ўхшаш буюк ҳаракат ва Ерни инсонга бешик, Қуёшни халққа чироқ қилишдек даҳшатли тасхирот ва ўлган, қуриган Курраи Арзни тирилтириш, безДнтириш каби кенг бир ўзгаришлар кўрсатадики, Парда орқасида шундай муаззам бир Рубубийят бор; муҳташам бир салтанат ила ҳукм этмоқда. Шундай бир Салтанати рубубийят ўзига лойиқ бир раийятни истайди ва шойиста бир мазҳар истайди. Ҳолбуки, кўриб тирибсан: моҳиятан энг қурама ва муҳим раийят ва бандалар паришон бир суратда муваққатан тўплангандирлар. Меҳмонхона эса, ҳар кун тўляпти, бўшаяпти. Ҳам бутун раийят тажрибаи хизмат учун вақтинчалик шу майдони имтиҳонда турибди. Майдон эса, ҳар соат алмашяпти. Ҳам бутун у раийят Сониъи Зулжалолнинг қийматли эҳсонотининг намуналарини ва хориқо санъати антиқаларини олам бозорининг кўргазмаларида тижорат назари билан томоша қилиш учун бу ташҳиргоҳда бир неча дақиқа тўхтаб кўз югуртирмоқда. Машҳар эса, ҳар дақиқада ўзгармоқда. Кетганлар келмас... келганлар кетарлар.

Аудио мавжуд эмас