ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 60
(1-164)

Ва модомики муштарийларнинг назарларини аслларига қаратгувчи бир вазият бор экан, унда албатта бу дунёдаги у турли тазйинот бир Раҳмони Роҳиймнинг раҳмати ила севган қулларига ҳозирланган Жаннат неъматларининг намуналаридир, деса бўлади, шундай дейилади ва ҳақиқатдан ҳам шундайдир.

Тўртинчи Асос. Ҳам бу дунё зийнатлари 18-ҳошия Жаннатда аҳли имон учун Раҳмон Раҳмати ила тўпланган неъматларнинг намуналари, суратлари ҳукмида эканини англарсан.

18-ҳошия. Ҳа, ҳар нарсанинг вужудига оид кўп ғоялар ва ҳаётнинг кўп натижалари бордир. У ғоялар ва натижалар, аҳли залолат ваҳима қилаётгандек, дунёга, нафсларига хизмат этгувчи ғоялардан иборат эмаски, ичига қийматсизлик ва ҳикматсизлик кира олсин. Балки ҳар нарсанинг вужудига оид ғоялар ва ҳаёт натижалари уч қисмдир:

Биринчиси ва энг олийси Сониъига қараган бўлиб, нарсага таққан хориқои санъат жавоҳирларини Шоҳиди Азалий кўригидан ўтказиб олишдирки, у назарга бир бор тушиб қолиш кифоядир. Ҳатто вужудга келмаган, билқувва ният ҳукмида бўлган истеъдоднинг ўзи кифоядир. Хуллас, тез ўггувчи латиф маснуъот ҳамда ҳам вужудга келмаган, яъни, бошоқ бермаган, ҳар бири биттадан хориқои санъат бўлган данаклар, уруғлар шу ғояни батамом беради.

Аудио мавжуд эмас