ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 58
(1-164)

Хуллас, бу ҳол ва бу вазият шуни қатъий кўрсатмоқдаки, бу меҳмонхона, майдон ва машҳарларнинг орқасида у сармадий салтанатга васила ва ноил бўладиган абадий саройлар, доимий масканлар, бу дунёда биз кўрган намуналарнинг ва суратларнинг энг холис ва энг юксак асллари билан тўла боғ ва хазиналар бордир. Демак, бу ердаги тиришишлар ўшалар учундир. Бу ерда ишлатади, у ерда ҳақини беради. Ҳар кимнинг истеъдодига кўра агар қўлдан бой бериб қўймаса - у ерда бир саодати бордир. Ҳа, шундай сармадий бир салтанат бу фонийлар ва зойил залиллар устида туриши маҳолдир... Бу ҳақиқатга бу тамсил дурбини ила боқ: масалан, сен йўлда кетяпсах. Кўрдингки, йўлда бир карвонсарой турибди. Уни бир буюк зот меҳмонларига атаб қурган. Меҳмонларнинг бир кечалик таназзуҳ ва ибратлари учун у карврнсаройнинг зийнатига миллионлаб олтинларни сарф этган. Лекин меҳмонлардан оз бир қисмигина бу зийнатларга бир нафас боқиб, неъматлардан жуда оз бир вақтда оз бир нарса тотиб кўриб, тўймасдан кетмоқдалар. Лекин ҳар бир меҳмон ўзига тегишли сураткаши билан у карвонсаройдаги нарсаларнинг суратларини олаётирлар. У буюк зотнинг хизматкорлари ҳам у меҳмонларнинг муомала равишларини ғоят диққатла суратга оляптилар ва қайд этяптилар. Яна кўряпсанки, у зот ҳар куни у қийматли зийнатларнинг кўпини бузар, янги келадиган меҳмонлар учун янги тазйинот ижод этар. Буларни кўргач, бу йўлда бу карвонсаройни қурган зотнинг доимий, ғоят олий манзиллари... туганмас бой хазиналари... давомли бир буюк саховати борлигига ҳеч шбҳанг қолурми? Карвонсаройда кўрсатган икроми ила атрофларидаги нарсаларга меҳмонларининг иштаҳаларини очяпти. Уларга ҳозирланган ҳадялари ила рағбатларини уйғотяпти. Худди шунингдек, бу дунё меҳмонхонасидаги вазиятга ҳушёр диққат қилсанг, қўйидаги "Тўққиз асос"ни англаб етасан:

Аудио мавжуд эмас