ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 59
(1-164)

Биринчи Асос. Англарсанки, у карвонсарой каби, бу дунё ҳам ўзи учун эмас... Ўзидан-ўзи бундай шаклни олиши ҳам маҳолдир. билки қофилаи махлуқотнинг келиб қўниши ва кўчиши учун тўладиган ва бўшайдиган, ҳикмат билан қурилган бир меҳмонхонадир.

Иккинчи Асос. Ҳам англайсанки, бу карвонсарой ичида ўтирганлар меҳмонлардир ва уларўинг Робби Карийми уларни Дорус-Саломга даъват этар.

Учинчи Асос. Ҳам англарсанки, бу дунё тазйиноти фақатгана талаззуз ва ёки таназзуҳ учун эмас. Чунки бир муддат лаззат берса, лаззатни кетказиш билан узоқ муддат алам беради. Тотинтиради, иштаҳангни очади, аммо тўйдирмайди. Чунки ё унинг умри қисқа, ё сенинг умринг қисқадир. Тўйиш учун етмайди. Демак, қиймати юксак, муддати қисқа бўлган бу тазйинот ибрат учундир. 17-ҳошия Шукр учундир. Доимий бўлган аслларига ташвиқ учундир. Бошқа, ғоят олий ғоялар учундир.

17-ҳошия. Модомики ҳар нарсанинг қиймати ва дақойиқи санъати ғоят юксак ва гўзал бўлгани билан муддати оз, умри қисқа экан, демак, у нарсалар бир намуналардир. Бошқа нарсаларнинг суратлари ҳукмидадирлар.

Аудио мавжуд эмас