ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 62
(1-164)

Исми Жавод тажалли этади. Мевалар, уруғлар, у биргина ғоя нуқтаи назарида, беҳисобдир. Ниҳоятсиз жудни намоён этади. Лекин, умум ғоялар нуқтаи назарида, ҳикмат ҳукм этади. Исми Ҳакийм тажалли бўлади. Бир дарахтнинг қанча мевалари бўлса, балки ҳар меванинг шунча ғоялари бордирки, улар биз баён этган уч қисмга бўлинади. Мазкур ғояларнинг бари ниҳоятсиз бир ҳикматни ва иқтисодни кўрсатади. Зид бўлиб кўринган чексиз ҳикмат чексиз жуд ва сахо ила бирлашади. Масалан, лашкарнинг бир ғояси осойишталикни таъминлашдир. Бу ғояга кўра, қанча аскар истасанг, бор. Ҳатто ортиги билан бор. Аммо чегара муҳофазаси ва душманга қарши жиҳод каби бошқа вазифалар учун бу мавжуди зўрга етади. Камоли ҳикмат ила мувозанададир. Хуллас, ҳукуматнинг ҳикмати ҳашмат ила ижтимо топади. Бу ҳолда у аскарликда ортиқлик йўқдир, деса бўлади.

Бешинчи Асос. Ҳам англарсанки, бу фоний маснуъот фано учун - бир муддат кўриниб яна маҳв бўлиш учун яратилмаган, балки борлиқда қисқа бир вақт тўпланиб, матлуб бир вазият олинган, то суратлари олинсин, тимсоллари туширилсин, маънолари юзага чиқсин, натижалари забт этилсин...

Аудио мавжуд эмас