ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 61
(1-164)

Фойдасизлик ва абасийят уларга келмайди. Демак, ҳар нарса ҳаёти ила, вужуди ила Сониъининг мўъжизоти қудратини ва асари санъатини кўзкўзлаб, Султони Зулжалолнинг назарига тақдим этмак уларнинг биринчи ғояларидир...

Иккинчи қисм ғояи вужуд ва натижаи ҳаёт зишуурга қарайди. Яъни, ҳар нарса Сониъи Зулжалолнинг биттадан мактуби ҳақойиқнамо, биттадан қасидаи латофатнамо биттадан калимаи ҳикматадо ҳукмида бўлиб, малоикалар ва жинларнинг, ҳайвонлар ва инсонларнинг кўрикларига олиб чиқади, ўқишга даъват қилади. Демак, унга қараган ҳар бир зушуур учун ибратнамо бир мутолаагоҳдир.

Учунчи қисм ғояи вужуд ва натижаи ҳаёт нарсанинг нафсига қараган бўлиб, лаззат ва таназзуҳ ва бақо ва раҳматла яшаш каби жузъий натижалардир. Масалан, Султонликка қарашли улкан бир кемада бир ходимнинг рул бошқарувчилик қилишининг ғояси, кема эътибори ила, юздан бири ўзига ужрати жузъийясига, тўқсон тўққизи эса, Султонга оид бўлгани каби, ҳар нарсанинг нафсига ва дунёга оид ғояси бир, Сониъига оиди эса тўқсон тўққиздир.Хуллас, бу ғояларнинг ортиб боришидан аёнки, бирбирига зид, тескари бўлиб кўринган ҳикмат ва иқтисод, жуд ва саховат ва, хусусан, ниҳоятсиз саховат ила сири тавфиқ будирки, битрор ғоя нуқтаи назарида жуд ва сахо ҳукм этади.

Аудио мавжуд эмас