ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 53
(1-164)

14-ҳошия . Қара, ҳам шундай Самиъ ва Карийм бир Қодийрдан, шундай Басийр ва Роҳийм бир Алиймдан саодат ва бақони истамоқдаки, билмушоҳада, У Зот энг кўринмас бир жонлинин энг пинхоний бир орзуини, энг хафиф бир ниёзинида кўради, эшитади, қабул этади, марҳамат кўрсатади. Лисони ҳол билан бўлсада, ижобат қилйди. Шундай ҳакиймона, басийрона, роҳиймона суратда беради ва ижобат этадики, шубҳасиз, у тарбия ва тадбир шундай Самиъ ва Басийрга махсус, шундай бир Карийм ва Роҳиймга хосдир...

14-ҳошия. Ҳа, бу олам мутасаррифининг бутун тасарруфоти шуурона, олимона, ҳакиймона бўлгани ҳолда, ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмасдирки, ул Мутасарриф ўзининг маснуъоти ичида энг мумтоз бир кишисининг ҳаракатларидан хабари ва маълумоти бўлмасин... Ҳам ҳеч бир жиҳат ила мумкин эмасдирки, ул Мутасаррифи Алийм ул Мумтоз Кишининг ҳаракатларидан ва дуоларидан хабардор бўлгани ҳолда, унга нисбатан лоқайд қолсин, аҳамият бермасин... Ҳам ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмасдирки, ул Мутасаррифи Қодийри Роҳийм Унинг дуоларига лоқайд қолмагани ҳолда, у дуоларни қабул этмасин. Ҳа, Зоти Аҳмадийянинг (алайҳиссолату вассалам) нури ила оламнинг шакли ўзгарди. Инсон ва бутун коинотнинг ҳақиқий моҳияатлари у нур, у зиё ила инкишоф этди ва кўриндики, бу коинотнинг мавжудоти Илоҳий Исмларни ўқитадиган биттадан мактуботи Самадонийя, биттадан вазифадор маъмур ва бақога мазҳар қийматдор ва маънодор мавжуддирлар.

Аудио мавжуд эмас