ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 50
(1-164)

Ҳеч қобилмидирки, Рубубийятида шунчалик роҳиймона бир шафқат бўлсаю, аммо махлуқотнинг энг афзалининг энг гўзал дуосини қабул этмаса?! Бу ҳақиқатни "Ўн тўққизинчи Сўз"да изоҳлаганман, бу ерда ҳам такроран шундай баён этамиз:

Эй нафсим билан биргаликда сўзларимни тинглаёттан биродар! Тамсилий ҳикояда айтган эдикки, бир оролда бир йиғин бўляпти. Бир Ёвари Акром нутқ ўқиётир. У ишорат этаёгган ҳақиқат бундайдир. Кел, бу замондан тажарруд этиб, фикран Асри Саодатга ва хаёлан Жазиратул Арабга кетамиз. Токи Расули Акромни (алайҳиссолату вассалам) вазифа бошида ва убудийят ичида кўриб, зиёрат этамиз. Боқ! Ул Зот Рисолати ила, ҳидояти ила саодати абадийянинг сабаби ҳусули ва василаи вусули бўлгани каби, убудийяти ила, дуоси ила у саодатнинг сабаби вужуди ва Жаннатнинг василаи ижодидир.

Хуллас, қара!.. Ул Зот шундай бир солати куброда, бир ибодати улйода саодати абадийя учун дуо этмоқдаки, гўё бу жазира, ҳатто бутун Замин Унинг азаматли намози туфайли ниёз этар.

Аудио мавжуд эмас