ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 44
(1-164)

Бундай ниҳоятсиз бир жуд ва саховат ҳалигиндай туганмас хазиналар ва раҳматни, ҳам доимий, ҳам орзу этилган, ҳар нарса ичида муҳайё бўлган бир дори зиёфатни ва маскани саодатни истайди. Ҳам қатьий истайдики, ул зиёфатдан лаззат олганлар у маскани саодатда давом этсинлар, абадий қолсинлар. То завол ва фироқдан алам чекмасинлар. Чунки аламнинг заволи лаззат бўлгани каби, лаззатнинг заволи ҳам аламдир. Бундай саховат алам чектиришни истамайди.

Демак, абадий бир Жаннатни ҳамда у жаннатнинг ичида абадий муҳтожларни истайди. Чунки ниҳоясиз жуд ва саховат ниҳоясиз эҳсон этмоқни истайди, неъматлантирмоқни истайди. Ниҳоясиз эҳсон ва неъматлантирмоқ, ўз навбатида, ниҳоясиз миннатдорлик ва неъматланмоқни истайди. Бу эса, эҳсонга ноил бўлган шахснинг доимо бор бўлишини истайди. Токи доимий неъматланиш билан у доимий инъомга нисбатан шукрини ва миннатдорлигини кўрсатсин. Акс ҳолда, завол туфайли аччиқлашган кичик бир лаззат қисқача бир вақт нчида бундай бир жуд ва саховатнинг муқтазосига мувофиқ эмасдир.

Ҳамда, машҳари санъати Илоҳийя бўлган ақтори олам кўргазмаларига боқ.

Аудио мавжуд эмас