ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 43
(1-164)

Энг катта истимдодини ва энг катта саволини жавобсиз қўйсин! Рубубийятининг ҳашаматини бандаларнинг ҳуқуқуни ҳимоя этмоқла муҳофаза қилмасин! Ва ҳоланки, бу фоний дунёда қисқа бир ҳаёт кечирадиган инсон бундай бир адолатнинг ҳақиқатига ноил бўлолмас ва бўлолмаётир. Демак, адл бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда. Зеро, ҳақиқий адолат бу кичкинагина инсоннинг бу кичиклиги нисбатида эмас, балки жиноятининг катталиги, моҳиятининг аҳамияти ва вазифасининг буюклиги нисбатида мукофот ё жазо кўришини истайди. Модомики, бу фоний, ўткинчи дунё абад учун яратилган инсонни бундай бир адолат ва ҳикматга сазовор этишликдан жуда узоқ экан, албатта, одил бўлмиш ул Зоти Жалили Зулжамолнинг ва Ҳакийм бўлмиш ул Зоти Жамили Зулжалолнинг доимий бир Жаҳаннами ва абадий бир Жаннати ҳозир туражакдир.

n Тўртинчи Ҳақиқат - Боби Жуд ва Жамол бўлиб, Жавод ва Жамил исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, ниҳоясиз жуд ва саховат, туганмас сарват ва битмас хазиналар, мислсиз сармадий жамол ва қусурсиз абадий камол бир дори саодат ва макони зиёфат ичида доимо мавжуд бўладиган муҳтож шокирларни, муштоқ ойинадорларни, ҳайратланувчи томошабинларни истамасинлар? Ҳа, дунё юзини бу қадар гўзал, музайян маснуъотила безантириши, Ой ва Қуёшни чироқ қилиши, ер юзини бир неъмат дастурхони этиб, ул дастурхонни таомларнинг энг гўзал хилларига тўлдириши, мевали дарахтларни биттадан идиш қилиши ва ҳар мавсумда бир неча мартадан янгилаб туриши бу ишлар беҳад бир жудни ва саховатни кўрсатади...

Аудио мавжуд эмас