ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 39
(1-164)

Ҳам ул Жалол ва Иззатга уйғун бир жазо уйи бўлажакдир. Чунки аксари золим иззатида ва мазлум зиллатида қолиб, бундан кетмоқдалар.

Демак, ҳисобкитоб бир Маҳкамаи куброга қолдирилмоқда, кечиктирилмоқда. Йўқса, қаровсиз эмас баъзан дунёда ҳам жазо беради. Утмиш замонларда кечган, осий ва қайсар қавмларга келган азоблар шуни кўрсатадики, инсон бебош эмасдир, бир Жалол ва ғайрат силласига ҳар вақт маъруздир. Ҳа, ҳеч мумкинмидирки, инсоннинг умум мавжудот ичра аҳамиятли бир вазифаси, аҳамиятли бир истеъдоди бўлсин ҳамда Роббиси ҳам инсонга бу қадар мунтазам санъатлари ила ўзини таниттирсин-у, аммо бунга муқобил инсон имон ила Уни танимасин; ҳам бу қадар раҳматнинг зийнатли мевалари ила ўзини севдирсин-у, бунга муқобил инсон ибодат ила ўзини унга севдирмасин; ҳам бу қадар турли неъматлари ила муҳаббат ва раҳматини унга кўрсатсин-у бунга муқобил инсон шукр ва ҳамд ила унга ҳурмат кўрсатмасин? У инсоннинг жазосиз қолиши, эгасиз ташлаб қўйилиши ҳамда у иззат ва ғайрат соҳиби бўлган Зоти Зулжалол бир жазо ерини ҳозирлаб қўймаган бўлиши ҳеч мумкинмидир?! Ҳам ҳеч мумкинмидирки, Ул Раҳмони Роҳиймнинг ўзини таниттирганига муқобил имон ила танимоқ ва севдирганига муқобил ибодат ила севмоқ ва севдирмоқ, раҳматига муқобил шукр этиб ҳурмат кўрсатмоқла жавоб қайтарган мўъминларга бир мукофот уйини, бир саодати абадийяни бермасин!

n Учинчи Ҳақиқат - Боби Ҳикмат ва Адолат бўлиб, Исми Ҳакийм ва Одилнинг жилвасидир.

Аудио мавжуд эмас