ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 20
(1-73)

Келажак кунлар ҳали келмаган экан, уларни ҳозирдан ўйлаб ҳали келмаган бир кунда, ҳали йўқ бир хасталикдан, ҳали йўқ бир аламни олдиндан ўйлаб алам чекиш, сабрсизлик кўрсатиб, уч мартаба йўқ нарсага вужуд рангини бериш девоналик бўлмаса, нима?

Модомики, бу соатдан аввалги хасталик пайтлари сурур бермоқда экан ва модомики, бу соатдан кейинги замон йўқ, хасталик йўқ, алам йўқ экан, сен Жаноби Ҳақнинг сенга берган бутун сабр қувватини бундай ўнгу-сўлга совурма, ҳозирги нақд бўлган аламга қарат, "Ё Собур!" де, таян.

ЎН ИККИНЧИ ДАВО

Эй хасталик туфайли ибодат ва зикрларини қилолмай қолган ва у маҳрумиятдан афсусланаётган хаста!

Билки, ҳадисда собитдирки, "Тақводор бир мўмин хасталик туфайли қилолмай қолган доимий зикрининг савобини хасталик вақтида ҳам қозонаверади". Фарзни мумкин қадар адо этган бир хаста, агарда уларни сабр ва таваккул ила адо этса, у оғир хасталик вақтидаги бошқа суннатларнинг ўрнини, бўлиб ҳам холис бир суратда, хасталик тўлдиради.

Аудио мавжуд эмас