ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 22
(1-73)

Модомики ажал вақти муайян эмас ҳамда Жаноби Ҳақ инсонни мутлақ умидсизлик ва ғафлатдан қутқариш учун хавф ва рижо (умид) ўртасида, ҳамда дунёю-охиратни муҳофаза этиш нуқтасида тутиб туриш учун ҳикмати ила ажални яширган ва модомики ҳар вақт ажал келиши мумкин экан, агар инсонни ғафлат ҳолида босса, абадий ҳаётига кўп зарар бериши мумкин.

Хасталик ғафлатни аритади, охиратни ўйлаттиради, ўлимни ёдга солади, инсон унга кўра ҳозирланади. Баъзан шундай бир фойдаси бўладики, йигирма йилда эришолмаган бир мартабага йигирма кунда эришади.

Жумладан, дўстларимиздан √ Аллоҳ раҳмат қилсин √ икки йигит бор эди. Бири Иломалик Сабрий, иккинчиси Исломкўйлик Вазирзода Мустафо. Булар иккиси талабаларим ичида ёзишни билмагани ҳолда, самимиятда ва иймон хизматида энг олдинги сафда туришларини ҳайратла кузатардим. Ҳикматини билмасдим. Вафотларидан сўнгра англадим. Ҳар иккисида ҳам жиддий бир хасталик бор экан. У хасталик туфайли бошқа ғофил, фарзларни тарк этган ёшлардек қолмай, жуда тақводор ҳолда ва энг қийматдор бир хизматда ва охиратга фойдали бир вазиятда бўлдилар. Иншоаллоҳ, икки йиллик хасталик заҳмати абадий ҳаётнинг миллионлаб йил саодатига сабаб бўлди.

Аудио мавжуд эмас