ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 21
(1-73)

Ҳам хасталик инсонга ожизлигини, заифлигини ҳис эттиради. Унга ўзининг ҳамда ожиз ва заиф ҳолатининг тили ила бир дуо қилдиради. Жаноби Ҳақ инсонга ҳадсиз бир ожизлик ва бениҳоя бир заифлик берган, токи доимо даргоҳи Илоҳияга илтижо қилиб ниёз этсин, дуо қилсин.

Яъни "Агар дуоингиз бўлмаса, нима аҳамиятингиз бор?" оятининг сирига кўра, инсон яратилишининг ҳикмати ва қийматининг асоси бўлган дуо ва ниёзга хасталик бир сабаб бўлганидан, бу нуқтаи назардан шикоят эмас, Аллоҳга шукр қилиш ва саломатликка эришганда хасталик очган дуо чашмасини беркитмаслик керак.

ЎН УЧИНЧИ ДАВО

Эй хасталикдан шикоят этувчи бечора одам!

Хасталик баъзилар учун муҳим бир хазинадир, ғоят қийматдор Илоҳий бир ҳадядир. Ҳар бир хаста ўз хасталигини шу хилдан деб тасаввур қилиши мумкин.


Аудио мавжуд эмас