ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 51
(1-73)

Тўртинчи Нуқта: Агар дунё абадий бўлсайди, инсон дунёда абадий қолсайди ҳамда фироқ абадий бўлса эди, аламли изтироб ва маъюсона эзилишнинг бир маъноси бўларди.

Бироқ, модомики дунё бир меҳмонхона экан; вафот этган гўдак қаерга кетган бўлса, сиз ҳам, биз ҳам у ерга йўл олурмиз. Ҳамда бу вафот фақатгина унга хос эмас, балки умумий бир йўлдир... Ҳам модомики, фироқ ҳам абадий эмас, келажакда ҳам қабрда, ҳам жаннатда кўришилар экан, дейиш лозим. "Ўзи берди, ўзи олди", "Алҳамдулиллоҳи ала кулли ҳол!" деб сабр ила шукр этмоқ лозим.

Бешинчи Нуқта: Раҳмати Илоҳиянинг энг латиф, энг гўзал, энг хуш, энг ширин жилваларидан бўлмиш шафқат, бир нуроний дармондир. Ишқдан кўра ўткирдир. Тезда Жаноби Ҳақнинг висолига эриштиради. Худди ишқи мажозий ва ишқи дунёвий жуда кўп мушкулотлар билан ишқи ҳақиқийга айланиб, Жаноби Ҳақни топганидек, шафқат ҳам √ бироқ мушкилотсиз янада қисқа, янада соф бир тарзда √ қалбни Жаноби Ҳаққа боғлайди. Хоҳ ота, хоҳ она бўлсин, ўз фарзандини бутун дунёчалик севади. Фарзанди қўлидан олинган вақт, агар бахтиёр ва ҳақиқий аҳли иймондан бўлса, дунёдан юзни ўгириб, Мунъими Ҳақиқийни топади.

Аудио мавжуд эмас