ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 52
(1-73)

Дейдики: "Демак, дунё фоний экан, кўнгил қўйишга арзимайди". Фарзанди қаерга кетган бўлса, ўша ерга нисбатан қалбида бир алоқа пайдо этади. Буюк маънавий бир ҳолга ноил бўлади.

Аҳли ғафлат ва аҳли залолат юқорида зикр этилган шу беш ҳақиқатдаги саодат ва башоратдан маҳрумдирлар. Уларнинг ҳоли нақадар аламли эканини шу мисолдан қиёс қилинг. Бир киши жуда ҳам яхши кўрган суюкли биргина боласини сакаротда (жон берар ҳолида) кўриб, ўзини абадий деб ўйлаганидан, ғафлат ёки залолат натижасида ўлимни йўқлик ва абадий фироқ деб тасаввур қилганидан, юмшоқ тўшаги ўрнида қабрнинг тупроғини ўйлаб, ғафлат ёки залолат туфайли, Арҳамур-роҳимийннинг жаннати раҳматини, фирдавси неъматини ўйламаганидан, нақадар маъюсона бир қайғу ва алам чекишини қиёслай олурсан.

Бироқ икки дунё саодатининг сабабчиси бўлган иймон ва Исломият мўминга нидо қилиб дейдики: Шу жон талвасасидаги фарзандингнинг Холиқи Раҳийми уни бу ифлос дунёдан олиб, жаннатига олиб кетажак. Ҳам сенга шафоатчи ҳамда абадий бир фарзанд қилажак. Фироқ вақтинчадир, қайғурма де, сабр қил

Саид Нурсий.


Аудио мавжуд эмас