ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 66
(1-73)

Синган қўл билан интиқом олмоқ учун у қўлдан фойдаланиш, уни баттар синдирганидек, мусибатга гирифтор бўлган одам уни эътирозкорона шикоят ва ташвиш ила қаршилаши, мусибатни икки баробар кучайтиради.

Иккинчи масала: Моддий мусибатларни катта кўрсанг катталашади, кичик кўрсанг кичраяди.

Масалан, кечалари инсоннинг кўзига бир хаёл илашади. Унга аҳамият берган сари шишади, аҳамият берилмаса йўқолади. Ҳужум этган ариларга илашилса янада кўпроқ ҳужум қилишлари, бепарво бўлинса тарқаб кетиши каби, моддий мусибатларга ҳам катта деб аҳамият берилса катталашади. Хавотир туфайли у мусибат жасаддан ўтиб қалбда ҳам илдиз отади, ҳам натижада бир маънавий мусибатни беради, унга суянади, давом этади.

Қачонки у хавотирини қазога ризо ва таваккул воситаси ила кетказса, бир дарахтнинг илдизи кесилгани каби, моддий мусибат енгиллаша-енгиллаша, илдизи кесилган дарахтдек қур fди$ кеа&ди17Буиҕат#1 идОдалаш учун бир вақт бундай деган эдим:

Ташла, эй бечора, фарёдни, балодан қил таваккул,Зеро, фарёд бало-андар(1), хато-андар балодир, бил.

Аудио мавжуд эмас