Агар бало берганни топсанг, сафо-андар, ато-андар балодир, бил.
Агар топмасанг, бутун дунё жафо-андар, фано-андар балодир, бил.
Жаҳон тўла бало бошингда бор экан, нега бақирурсан кичик бир балодан? Кел, қил таваккул.
Таваккул ила бало юзига кул, токи у ҳам кулсин. У кулса, кичраяр, этар табаддул(2).
Жанжал пайтида даҳшатли бир душманига табассум қилса, адоват сулҳга, хусумат ҳазилга айланиб, адоват кичрайиб йўқ бўлиб кетганидек, мусибатни таваккул ила қаршилаш ҳам шунинг кабидир.
Учинчи масала: Ҳ масала: Ҳар замоннинг бир ҳукми бор. Бу ғафлат замонида мусибат шаклини ўзгартирган. Баъзи замонда ва баъзи шахсларга келган бало, бало эмас, балки бир лутфи Илоҳийдир.
Мен бу замонда касалга чалинган мусибатзадаларни √ мусибатлари динларига халал бермаса √ бахтиёр деб билганимдан, хасталик ва мусибатга қарши бўлиш фикри менда асло туғилмайди.