ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 68
(1-73)

Ҳамда уларга ачиниш ҳисси пайдо бўлмайди. Чунки қайси бир ёш хаста ёнимга келган бўлса, кўряпманки, тенгдошларига нисбатан бир даража диний вазифа ва Охиратга алоқа пайдо қила бошлаган. Шундан англайманки, улар учун у хил хасталиклар мусибат эмас, бир нави Илоҳий неъматдир. Чунки, гарчи хасталик унинг дунёвий, фоний, қисқагина ҳаётига бир заҳмат берса-да, аммо унинг абадий ҳаётига фойдаси тегади. Бир нави ибодат ҳукмига ўтади.

Агар сиҳат топса, ёшлик сарҳушлиги ила замоннинг кайфу сафоларига берилиб, албатта хасталикдаги ҳолатини муҳофаза этолмайди, балки гуноҳларга отилади.

* * *
Хотима

Жаноби Ҳақ чексиз қудрати ва бениҳоя раҳматини кўрсатмоқ учун инсонда ҳадсиз бир ожизлик, бениҳоя бир фақирлик берган.

Аудио мавжуд эмас