Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 41
(1-151)

Сидқ, яъни тўғрилик Исломиятнинг уссул-асосидир ва олий хулқларининг ўзагидир ва олий ҳисларининг мижозидир.

Шундай экан, ижтимоий ҳаётимизнинг асоси бўлган сидқни, тўғриликни ичимизда тирилтириб унингла маънавий хасталикларимизни даволамоғимиз керак.

Ҳа, сидқ ва тўғрилик Исломиятнинг ижтимоий ҳаётининг жон томиридир.

Риёкорлик ёлғончиликнинг амалий бир кўринишидир.

Тилёғламачилик ва сунъийлик пасткашларча бир ёлғончиликдир.

Ёлғончилик эса Сониъи Зулжалолнинг қудратига тухмат қилишдир.

Куфр, барча навлари ила кизбдир, ёлғончиликдир.

Иймон сидқдир, тўғриликдир.

Бу сирга биноан кизб ва сидқнинг ўртасида ҳадсиз бир масофа бор, шарқ ва ғарбчалик бир-биридан узоқ бўлиши лозим бўлади. Нор (олов) ва нур каби бир-бирига киришиб кетмаслиги керак.

Аудио мавжуд эмас