Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 44
(1-151)

Ва ҳаётини яқиндан билган биз шогирдлари эса бу фавқулодда ҳол қаршисида ҳайратда қолиб, Рисолаи Нур доирасидаги ҳақиқий ихлоснинг бир далили деб ҳисобламоқдамиз

Нур шогирдлари.

Бу сидқ ва кизб, куфр ва иймон қадар бир-биридан узоқ. Асри Саодатда сидқ туфайли Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломнинг аълои иллиййинга чиққанлиги ва ул сидқ калити орқали иймон ҳақиқатларининг ва коинот ҳақиқатларининг хазинаси очилгани учун башариятнинг ижтимоий бозорида сидқ энг ҳаридоргир бир мол ва сотиб олинадиган энг қийматли бир мато ҳолига келган эди.

Ва кизб воситасида Мусайламаи Каззобга ўхшаганлар асфали софилийнга тушган. Ва кизб у замонда куфриёт ва хурофотнинг калити эканини у инқилоби азийм кўрсатганидан, коинот бозорида энг фано, энг ифлос бир мол бўлиб, у молни сотиб олиш у ёғда турсин, ҳар ким нафратланадиган ҳолга келган кизб ва ёлғонга, албатта у инқилоби азимнинг аввалги сафи бўлмиш ва фитратларида энг харидоргир ва ифтихорга лойиқ нарсаларни олиш ва энг қийматли ва серхаридор молларга муштарийлик фитратида бўлган Саҳобалар, албатта, шубҳасиз била туриб қўлларини ёлғонга узатмаслар, Кизб ила ўзларини булғамаслар. Мусайламаи Каззобга ўзларини ўхшатолмаслар.

Аудио мавжуд эмас