Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 42
(1-151)

Ҳолбуки, ғаддор сиёсат ва золим пропаганда бирини бирига аралаштириб юборган, инсоннинг камолотини ҳам чалкаштириб ташлаган. (Изоҳ)

Ҳа, ўшанда, қирқ-эллик йил аввал ҳис қилганки, баъзи мунофиқ динсизларнинг сиёсатни динсизликка қурол қилишга ташаббус кўрсатиш ниятлари ва фикрларига жавобан у ҳам бор қуввати билан сиёсатни Ислом ҳақиқатларига бир хизматкор, бир қурол қилишга уринган.

Аммо у замондан йигирма йил сўнгра кўрдики; яширин мунофиқ динсизларнинг ғарблаштириш баҳонаси ила сиёсатни динсизликка қурол қилишларига жавобан бир қисм диндор аҳли сиёсат динни Исломий сиёсатга қурол қилишга интилган эдилар. Исломият қуёши ердаги чироқларга қурол ва тобе бўлолмас.

----------------------

(Изоҳ): Эй қардошларим! Қирқ беш йил аввалги Эски Саиднинг бу дарсидан англашиладики, у Саид сиёсат ва Исломий ижтимоий ҳаёт ила кўпроқ алоқадордир. Фақат асло, у динни сиёсатга восита ва ё қурол қилиш маслагида юрган, деб ўйламангиз. Асло! Балки У бор қуввати ила сиёсатни динга восита қиларди. Ва дердики: "Диннинг бир ҳақиқатини минглаб сиёсатдан устун қўяман."

Аудио мавжуд эмас