Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 45
(1-151)

Балки бор қувватлари ила ва фитратларининг майли ила энг серхаридор мол ва энг қийматли мато ва ҳақиқатларнинг калити, Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломнинг аълои иллиййинга чиқишига поғона бўлган сидқ ва тўғриликка муштарий бўлиб, мумкин қадар сидқдан айрилмасликка уринганларидан, илми Ҳадисга кўра ва уламои шариат орасида муқаррар бир қоида бўлган, "Саҳобалар доимо тўғри сўйлайдилар. Улардан келган ривоят тузатилишга муҳтож эмас. Пайғамбар (Алайҳиссалоту Вассалом)дан улар ривоят қилган Ҳадисларнинг барчаси саҳиҳдир," дея аҳли Шариат ва аҳли Ҳадиснинг иттифоқига қатъий ҳужжат бу мазкур ҳақиқатдир.

Ўша Асри Саодатдаги инқилоби азийм даврида сидқ ила кизб иймон ила куфр қадар бир-биридан узоқ бўлиб, замон ўтган сари бора-бора бир-бирига яқинлашди. Ва сиёсат пропагандаси баъзан ёлғонга зиёда ривож берди. Фанолик ва ёлғончилик бир даража ёйилди. Ушбу ҳақиқат учундирки, саҳобаларга ҳеч ким етишолмас. "Йигирма Еттинчи Сўз"нинг зайли бўлган саҳобалар ҳақидаги рисолага ҳавола этиб, қисқа кесамиз.

Эй бу Умавий Жоме Масжидидаги қардошларим! Ва қирқ-эллик йил кейинги улкан Ислом олами масжидидаги тўрт юз миллионлик аҳли иймон биродарлар! Нажот фақат сидқда, тўғриликда бўлади.

Аудио мавжуд эмас