Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 46
(1-151)

"Урватул вусқо" сидқдир. ёъни энг маҳкам ва боғланиладиган занжир - тўғриликдир.

Аммо муроса учун ишлатса бўладиган ёлғонга келсак, замон уни бекор қилган. Муроса ва зарурат учун баъзи олимлар "муваққат" (вақтинча ишлатса бўлади) фатвосини берганлар. Бироқ бу замонда ундай фатво берилмас. Чунки шу қадар суиистеъмол қилинганки, юзта зарар ичра бир манфаати бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳукм манфаатга бино этилмас..

Масалан сафарда намозни қаср қилишнинг сабаби машаққатдир, аммо асос эмас. Чунки муайян бир ҳудуди йўқ.. Суиистеъмолга учраши мумкин. Демак, асос фақатгина сафар бўлиши мумкин. Айнан шунингдек, манфаат ёлғон сўйлашга ҳам асос бўлолмас. Чунки муайян бир ҳудуди йўқ, суиистеъмол учун уйғун бир ботқоқликдир. Фатво ҳукми унга бино этилмас. Шундай экан,

яъни "Йўл иккидир, уч эмас." Ё тўғрилик, ё сукут; ёлғон эмас.

Аудио мавжуд эмас