Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 43
(1-151)

Ва қурол қилиш Исломиятнинг қийматини туширишдир, улкан бир жиноятдир.

Ҳатто Эски Саид у турдаги сиёсат тарафкашлигининг бир оқибати ўлароқ кўрдики: бир солиҳ олим, ўз сиёсий фикрига мувофиқ бир мунофиқни ҳароратла сано этди ва сиёсатига мухолиф бир солиҳ олимни танқид қилди ва фосиққа чиқарди. Эски Саид унга деди:

"Бир шайтон сенинг фикрингга қўшилса, унга раҳмат ўқийсан. Сенинг сиёсий фикрингга бир фаришта мухолиф бўлса, лаънатлайсан." Шунинг учун Эски Саид деди ва ўттиз беш йилдан бери сиёсатни тарк этди. (Изоҳнинг изоҳи)

Саид Нурсий.

(Изоҳнинг изоҳи): Янги Саид сиёсатни бутунлай тарк этиб боқмагани учун, унинг ўрнига Эски Саиднинг сиёсатга тегишли бўлган Хутбаи Шомия дарсининг таржимаси ёзилди.

Изоҳниниг изоҳи: Ҳам устозимизнинг йигирма етти йиллик ҳаёти ва юз ўттиз қисмли китоби ва мактублари, уч маҳкама* ва ҳукумат ходимлари тарафидан тўлиқ тадқиқ этилгани ва унга қарши курашган золим, муртад ва мунофиқларга қарши мажбур бўлганда ҳам, ҳатто ўлдирилиши учун яширин амр берилгани ҳолда, динни сиёсатга восита қилмаганини қатъий равишда исбот этади.

-----------------------------------
(*) Ҳозир юз маҳкама.

Аудио мавжуд эмас