У жомадон ва қурол - ибодат ва тақводир. Ибодатнинг гарчи зоҳиран бир оғирлиги бўлсада, лекин маъносида шундай бир роҳат ва енгиллик борки, таърифлаб бўлмас. Чунки Обид, яъни ибодатгўй намозида дейдики,
Яъни: "Ундан бошқа Холиқ ва Раззоқ йўқ. Зарар ва манфаат Унинг қўлидадир. У Ҳакиймдир. Ҳикматсиз иш қилмас. Ҳам Раҳиймдир. Эҳсону марҳамати кўпдир", дея эътиқод қилгани туфайли ҳар нарсада бир раҳмат хазинасининг эшигини топади. Дуо ила у эшикни қоқади. Ҳам ҳар нарсани ўз Раббининг амрига тобе деб билади. Раббига илтижо этади.. Таваккул ила унга суяниб, ҳар қандай мусибат қаршисида ундан паноҳ сўрайди. Иймони унга том бир хотиржамлик беради.
Ҳа, ҳар бир ҳақиқий ҳасанот каби, жасоратнинг манбаи ҳам иймондир, ибодатдир. Ҳар бир гуноҳ каби, қўрқоқликнинг манбаи ҳам залолатдир.