КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 12
(1-114)
УЧИНЧИ СЎЗ

Ибодат нақадар буюк бир тижорат ва саодат эканини, фисқ ва сафоҳат эса нақадар буюк бир зиён ва ҳалокат эканини англамоқ истасанг, бу мисолий ҳикоячага боқ, тингла!

Бир вақт икки аскар узоқ бир шаҳарга бормоқ учун амр оладилар. Йўллари иккига айрилгунга қадар бирга кетадилар. Йўлда бир одам дуч келиб, уларга дейди: "Бу ўнгдаги йўлнинг ҳеч зарари йўқлиги билан бирга, унда кетган йўловчиларнинг ўндан тўққизи буюк фойда ва роҳат кўради. Сўлдаги йўлнинг эса манфаати йўқлиги билан бирга, ўнта йўловчисидан тўққизи зарар кўради. Узун-қисқаликда икки йўл ҳам бирдир. Фақат битта фарқи борки, интизомсиз, бошқарувсиз бўлган сўл тарафнинг йўловчиси юксиз ва қуролсиз кетади. Зоҳиран бир енгиллик, ёлғончи бир роҳат кўради. Аскарий интизом собит бўлган ўнг тарафнинг йўловчиси эса, озиқ-овқатга тўла тўрт ўққа*лик бир жомадон ва ҳар қандай душманни яксон ва мағлуб этадиган икки ўққалик бир мукаммал мирий қуролни ташимоққа мажбур..." У икки аскар, ул муарриф одамнинг сўзини тинглаганларидан сўнг, бу бахтиёр аскар ўнгга қараб кетади.

Аудио мавжуд эмас