КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 11
(1-114)

Бутун ҳайвонлару инсонларнинг вафотлари эса озод этилишдир. Ҳаёт хизматини ўтаб бўлганлар бу фано уйидан маънан масрурона, ташвишсиз бўлган бошқа бир оламга кетадилар. Токи, янги вазифадорларга жой бўшасин, келиб ишласинлар. Бутун ҳайвоноту инсонларнинг таваллудлари аскарликка чақирилиш, қурол остига, вазифа бошига келишдир. Бутун жонзот, унинг назарида, хизматдаги масрур аскарлар, ростгўй, мамнун маъмурлардир. Бутун садолар эса вазифа бошланмасдан аввалги зикр, тасбеҳ ва танаффусдан келган шукр ва севинч ёки ишламоқ шавқидан вужудга келган нағмалардир. Бутун мавжудот, у мўъминнинг назарида, Саййиди Кариймнинг ва Молики Раҳиймнинг мунис хизматкорлари, маъмур дўстлари, ширин китобларидир. Яна бунинг каби жуда кўп латиф, маънан юксак, лазиз ҳақиқатлар иймонидан порлаб чиқади, кўринади.

Демак, иймон ўзида маънавий бир Тубои Жаннат данагини ташийди. Куфр эса маънавий бир Заққуми Жаҳаннам уруғини сақлайди.

Демак, саломат ва хотиржамлик фақат Исломиятда ва иймондадир. Бас, шундай экан, биз доимо

демоғимиз лозим.

Аудио мавжуд эмас