КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 9
(1-114)

Чунки ҳар ким унга душман ва ажнабий бўлиб кўринади. Ва ҳар тарафда мудҳиш жанозаларни, маъюсона йиғлаган етимларни кўриб, виждони азоб ичра қолади.

Иккинчиси худобин, худопараст ва ҳақандиш, гўзал ахлоқли эдики, назарида жуда гўзал бир мамлакатга тушади. Бу яхши одам кирган мамлакатида бир умумий хурсандчиликни кўради. Ҳар тарафда бир сурур, бир севинч, бир шавқу завқ ҳолида зикрхоналар... Ҳар ким унга дўст ва қариндош бўлиб кўринади. Олқишлар ва ташаккурлар ила бутун мамлакатда бир умумий озодлик шодиёнасини кўради. Ҳам такбир ва таҳлил ила аскарликка олиш учун чалинган масрурона бир дўмбира ва бир мусиқа сасини эшитади. Аввалги бадбахт ҳам ўзининг, ҳам бутун халқнинг алами ила аламзада бўлган бўлса, бу бахтиёр одам ҳам ўзи, ҳам бутун халқнинг сурури ила масрур ва бахтиёр бўлади. Ҳам ажойиб бир тижоратни қўлга киритади. Аллоҳга шукр этади.

Сўнгра қайтиб, аввалги одамга учрайди. Ҳолини англаб, унга дейди: "Менга қара, сен нима, телба бўлдингми? Ботинингдаги чиркинликлар зоҳирингга акс этибди, кулмоқни йиғламоқ, озод этишни тунамоқ ва талон-тарож этмоқ дея ваҳима қиласан? Ақлингни йиғ.

Аудио мавжуд эмас