КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 15
(1-114)

Ҳа, ер курраси бўмба бўлиб портласа ҳам, мунавварул қалб бўлган бир обидни қўрқитмоғи амри-маҳолдир. Аксинча, у лаззатли бир ҳайрат ила Қудрати Самадониянинг бир ғаройиботини томоша қилади.

Лекин мунавварул ақл дея танилган қалбсиз бир фосиқ файласуф эса, кўкда бир куйруқли юлдузни кўрса, ерда титраб, "Ажабо, бу бебош юлдуз сайёрамизга урилса борми?" дейди. Ваҳимага тушади. (Бир вақтлар бундай бир юлдуздан Амриқо титради. Кўпчилик кечалари уйларини тарк этди.)

Ҳа инсон ниҳоясиз нарсаларга муҳтож бўлгани ҳолда, сармояси йўқ хукмида... Ниҳоясиз мусибатларга дучор бўлгани ҳолда, иқтидори ҳам йўқ ҳукмида бўлган бир нарсадир... Қўли қаергача етса, сармоя ва иқтидорининг доираси ҳам шу қадардир. Лекин орзу умидлари, аламлари ва балоларининг доираси, кўзи ва хаёли етган ва етиша олган жойга қадар кенгдир. Бунчалар ожиз ва заиф, фақир ва муҳтож бўлган руҳи башар учун ибодат, таваккул, тавҳид, таслим нақадар улкан бир фойда, бир саодат, бир неъмат эканини кўр бўлмаган ҳар ким кўриб, идрок этади. Маълумдирки, зарарсиз йўл зарарли йўлдан ҳатто ўнтадан бир эҳтимол билан бўлсада, устун қўйилади. Ҳолбуки, масаламиз бўлган ибодат йўли зарарсиз бўлиши билан бирга, ўндан тўққиз эҳтимол ила у йўлда бир абадий саодат хазинаси бор.

Аудио мавжуд эмас