Ва пешин вақтида-ки, у вақт кундузнинг камолга етиб, заволга мойиллиги ва кундалик ишларнинг такомил замонлари ва машғул бўлган ишларнинг тазйиқидан вақтинчалик бир истироҳат вақтидир ва Илоҳий инъомларнинг кўринган бир онидир. Шундай онда инсон руҳи у тазйиқдан қутулиб, у ғафлатдан сидирилиб, у маъносиз ва боқий бўлмаган нарсалардан чиқиб, Қайюми Боқий бўлмиш Мунъими Ҳақиқийнинг даргоҳига бориб, қўл боғлаб, неъматларининг якунига шукр ва ҳамд этиб ёрдам исташи ва Жалол ва Азамати олдида руку ила ожизлигини изҳор этиши ва безавол камоли ва бемисол жамоли қаршисида сажда этиб, ҳайрат ва муҳаббат ва камтарлигини эълон қилиши маъносидаги пешин намозини ўқимоқ - нақадар гўзал, нақадар хуш, нақадар лозим ва муносиб эканини англамаган инсон, инсон эмасдир!
Аср вақтида-ки, у вақт ғамгин куз мавсумини ва кексаликнинг маҳзун ҳолатини ва охирзамоннинг аламли мавсумини эслатади ва хотирлатади.