Ҳам кундалик ишларнинг натижаланган замони, ҳам у кунда сазовор бўлган сиҳат ва саломатлик ва хайрли хизмат каби Илоҳий неъматларнинг бир буюк якун топган замони, ҳам у улкан Қуёшнинг ботмоққа мойиллик кўрсатмоғининг ишораси ила инсон бир мусофир маъмур ва ҳар нарса ўткинчи, беқарор эканини эълон қилмоқ замонидир.
Эндиликда абадиятни истаган ва абад учун яратилган ва эҳсон учун чексиз муҳаббатини изҳор этган ва фироқдан алам топган инсон руҳи, туриб, таҳорат олиб, бу аср вақтидаги намозини ўқимоқ учун Қадийми Боқий ва Қайюми Сармадийнинг даргоҳи Самадониясига муножотини арз этиб, заволсиз ва бениҳоя раҳматининг илтифотига илтижо этиб, беҳисоб неъматлари қаршисида шукр ва ҳамд этиб, рубубиятнинг иззати қаршисида камтарона сажда қилиб, ҳақиқий бир қалб тасаллиси ва руҳнинг роҳатини топиб, кибриёсининг ҳузурида ибодатга камарбаста бўлиш маъносидаги аср намозини ўқимоқ - нақадар юксак бир вазифа, нақадар муносиб бир хизмат, фитрат қарзини нақадар жойида адо этиш, балки ғоят хуш бир саодатга эришиш эканини инсон бўлган англаб етади!