ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 30
(1-95)

Бил, эй иккинчи Оврупа! Сен ўнг қўлинг билан янглиш ва залолатли бир фалсафани ва чап қўлинг билан бузуқ ва зарарли бир маданиятни тутиб даъво қиляпсанки, "Инсоннинг саодати бу иккиси биландир." Сенинг бу икки қўлинг синсин ва шу икки ифлос ҳадянг, сенинг бошингни есин ва еяжак!

Эй куфр ва куфронни ёйиб нашр этган бадбахт руҳ! Ажабо, ҳам руҳи, ҳам виждони, ҳам ақли, ҳам қалби даҳшатли мусибатларла мусибатзада бўлган ва азобда қолган бир одамнинг жисми, юзаки бир суратда, алдовчи бир зийнат ва сарват ичида бўлгани билан саодатга эриша оладими? Уни бахтли дейиш мумкинми?

Аё, кўрмаяпсанмики, бир одамнинг кичик бир амрдан маъюс бўлиши ва ушалмас бир орзудан умиди кесилиши ва аҳамиятсиз бир ишдан хаёллари бузилиб кетиши туфайли, тотли хаёллари аччиқлашмоқда, ширин вазиятлар унга азоб бермоқда, дунё кўзига тор кўринмоқда, зиндон бўлмоқда.

Ҳолбуки, сен бу бадбахтлигинг билан қалбининг ич-ичларида ва руҳининг то асосида залолат зарбасини еган ва у залолат туфайли барча орзу-умидлари кесила бошлаган ва ундан барча аламлари келиб чиққан бир бечора инсонга қандай саодатни бера оласан?

Аудио мавжуд эмас