ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 34
(1-95)

Эй иккинчи, бузуқ Оврупа! Сенинг чирик ва асоссиз асосларингнинг бир қисми шуларки: "Энг буюк малакдан энг кичик самакка (балиққа) қадар ҳар бир жонзот ўз нафсига эгадир ва ўзи учун ишлайди ва ўз лаззати учун чопиб юради. Унинг яшашга ҳаққи бор. Ҳиммат ва мақсадининг асоси яшамоқ ва тирикчилигини таъминламоқдан иборат," - дейсан. Ва Холиқи Кариймнинг карам дастурларидан ва коинот рукнлари камоли итоатла бўйсунаётган ўзаро ёрдам дастурларига кўра, ўсимликлар ҳайвонотнинг мададига ва ҳайвонот инсонларнинг ёрдамига етишмоғидан кўриниб турган умумий қонуннинг раҳиймона, кариймона жилваларини кураш деб ўйлаб, "Ҳаёт бир курашдир," дея ахмоқона ҳукм чиқаргансан.

Ажабо, у ўзаро ёрдам дастурининг жилвасидан бўлган, таом зарраларининг камоли шавқ ила бадан ҳужайраларининг озуқлантирилиши учун югуришлари қанақасига кураш бўлсин? Қандайин кураш? Балки у мадад ва у югуришлик, Карийм бир Раббнинг амри ила бир ёрдамдир.ёна бир чирик асосинг, "Ҳар нарса ўз нафсига эгадир," дейсан. Ҳеч бир нарса ўз нафсига эга эмаслигига қатъий бир далил шудирки:

Аудио мавжуд эмас