ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 37
(1-95)

Дунё бир умумий мотамхона. Дунёдаги садолар ўлимлардан, аламлардан келган дод-фарёдлардир. Сендан тўлиқ дарс олган шогирдинг бир фиръавн бўлади. Фақат энг қийматсиз нарсага ибодат қилган ва манфаат кўрган ҳар нарсасини ўзига рабб деб қабул қилгувчи бир хор фиръавндир. Ҳам яна, сенинг шогирдинг қайсардир. Фақат бир лаззат учун бениҳоя хорликни қабул этган мискин бир қайсардир. Кичик бир манфаат учун шайтоннинг оёғини ўпадиган даражада пасткашлик қилади! Ҳам яна, жаббордир. Фақат қалбида бир суянч нуқтаси тополмагани учун, зотида ғоят ожиз бир ҳудфуруш жаббордир. У шогирднинг ғояи ҳиммати нафсоний ҳавасларни қондиришга ва ҳамият ва фидокорлик пардаси остида ўз нафсининг манфаатини излашга ва ҳирс ва ғурурини таскин топдиришга интилган бир ҳийлакордир. Нафсидан бошқа ҳеч бир нарсани жиддий ўлароқ севмайди; ҳар нарсани нафсига фидо қилади.

Аммо Қуръоннинг холис ва чинакам шогирди эса, бир қулдир. Фақат махлуқотнинг энг каттасига ҳам ибодат қилиш даражасига тушмайдиган ва Жаннат каби энг буюк ва улкан бир манфаатни ибодатларига ғоя қилмайдиган бир азиз қулдир.

Аудио мавжуд эмас