ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 38
(1-95)

Ҳам яна ҳалим салимдир. Фақат Фотири Зулжалолидан бошқасига, изни ва амри бўлмай туриб, хорлик даражасига тушмайдиган бир ҳалими олийҳимматдир. Ҳам яна фақирдир. Фақат унинг Молики Карийми унга келажакда тайёрлаб қўйган мукофоти бор бўлган бир фақири беҳожатдир. Ҳам яна заифдир. Фақат қудрати чексиз бўлган Саййидининг қувватига суянган бир қувватли заифдирки, Қуръон ҳақиқий бир шогирдига абадий Жаннатни ҳам ғояи-мақсад қилдирмагани ҳолда, бу заволли, фоний дунёни унга ҳеч ғояи-мақсад қилдирадими? Мана энди икки шогирднинг ҳимматларининг қанчалик бир биридан фарқли эканини англа!

Ҳам янглиш фалсафанинг шогирдлари ила Қуръони Ҳакиймнинг талабаларининг ҳамияткорлик ва фидокорликларини бу билан муқояса этишингиз мумкин. Шундайки:

Фалсафанинг шогирди, ўз нафси учун қардошидан қочади, унга қарши даъво очади. Қуръоннинг шогирди эса, самовот ва ердаги барча солиҳ бандаларни ўзига қардош дея қабул этиб, ғоят самимий бир суратда уларга дуо қилади. Саодатларидан бахтиёр бўлади.

Аудио мавжуд эмас