ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 41
(1-95)

Унинг номи билан ишла ва унинг кўрсатмаси ила амал қил. У шундай зотки, муҳтож бўлган нарсаларингни сенга ризқ ўлароқ жўнатаётир ва сенинг тоқатинг етмайдиган нарсалардан сени муҳофаза этмоқда. Сенинг шу ҳаётингнинг ғояси, натижаси, ул Моликнинг исмларини ва фаолиятини кўрсатадиган кўзгу бўлишдир. Сенга бир мусибат келган вақт, де. ёъни, "Мен Моликимнинг хизматидаман. Эй мусибат! Агар унинг изни ва ризоси ила келган бўлсанг, марҳабо, хуш келдинг. Чунки, албатта бир вақт келиб Унга қайтамиз ва Унинг ҳузурига кетамиз ва Унга муштоқмиз. Модомики, ҳар қандай ҳолда, барибир бир вақт келиб, бизни ҳаёт вазифаларидан озод этажакдир. Майли, эй мусибат, ул рухсат ва ул озод этишлик сенинг қўлинг билан бўлсин, розиман. Агар менга берган омонатни муҳофаза қилишимни ва вазифапарварлигимни тажриба қилиш суратида сенга амр ва ирода этган-у, аммо сенга таслим бўлишимга изн ва ризоси бўлмаса, мен тоқатим етгунча, амин бўлмаганга, Моликимнинг омонатини топширмайман," дейди.

Аудио мавжуд эмас