ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 43
(1-95)

Огоҳ бўлингизки, сиз ахлоқсизларча тобе бўлган сари, ватанпарварлик даъвосида ёлғончилик қилмоқдасиз! Чунки шу суратда эргашишингиз, миллатингизни камситиш ва масхара қилишдир!



ОЛТИНЧИ МУЛОҲАЗА.

Эй кофирларнинг кўплигидан ва уларнинг баъзи иймон ҳақиқатларининг инкор қилишдаги иттифоқларидан ташвишга тушган ва эътиқоди бузилган бечора инсон! Билки, қиймат ва аҳамият камиятда, яъни сонда эмас. Чунки инсон агар инсон бўлмаса, ҳайвон суратидаги бир шайтонга айланиб қолади. Инсон баъзи оврупаликлар ва оврупапарастлар каби ҳайвоний эҳтиросларда тараққий этган сари, янада шиддатли бир ҳайвоният мартабасини эгаллайди. Сен кўряпсанки, ҳайвонотнинг камият ва сон жиҳатидан беҳад кўп экан, унга нисбатан инсон ғоят оз бўлгани ҳолда барча ҳайвонот навлари устидан султон ва халифа ва ҳоким бўлган.

Аудио мавжуд эмас